Фарғонада маҳалла раисларига сертификатлар топширилди

Фото: Халқ сўзи
Маълумки, жорий йилнинг май ойида мамлакатимизда амалдаги қонунчилик талаблари асосида фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайлови бўлиб ўтди. Фарғона вилоятида ҳам ушбу жараён уюшқоқлик билан ташкил этилиб, ҳудудларда муносиб номзодлар МФЙ раиси этиб сайланди.
Фарғона давлат университетида вилоятдаги 1 минг 62 нафар МФЙ раислари учун ҳудудлар кесимида ўқув-семинарлари ташкил этилди. Унга 13 нафар тренер-модераторлар жалб этилди. Шунингдек, семинар қатнашчилари билан вилоят секторлари раҳбарлари иштирокида юзма-юз мулоқотлар ҳам ўтказилди. Ўтган ҳафта якунида ўқув-семинарларини муваффақиятли тамомлаган маҳалла раисларига сертификатлар топширилди.
— Айниқса, Фарғона шаҳрида Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA) билан биргаликда ташкил этилган «Ишга марҳамат» мономарказида бўлиб ўтган амалий машғулотлар бизда катта таассурот қолдириш билан бирга янги мотивациялар берди, —дейди Қўқон шаҳридаги «Қаландархона» МФЙ раиси Иқболжон Бобохонов. — Ўз навбатида оилаларни тадбиркорликка жалб этиш, ижтимоий дафтарларга киритилган аҳоли вакиллари билан тўғри ва самарали ишлаш, маҳалланинг «драйвер» соҳаларини кенгайтириш бўйича назарий-амалий билимларимизни мустаҳкамладик.
Шунингдек, турли маданий-маърифий учрашувлар, китобхонлик тадбирларининг ўтказилиши ҳам маҳалла раисларини янги ғоя ва ташаббусларга ундашда айни муддао бўлди.
Ботир Мадиёров, «Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 2023 йилдан автомобиль нархи пасайди — UzAuto Motors
- Буюк Британия бош вазири жаримага тортилди
- Ўзбекистон Президенти Ли Куан Ю номидаги мактабга ташриф буюрди ва Сингапурнинг ишбилармон доиралари билан учрашув ўтказди
- НАТО Украина масаласида Россия билан музокара қилишнинг ягона йўлини маълум қилди
- Энергия таъминотини яхшилаш масалалари кўриб чиқилди
- Мактабларда тил ва касб ўргатишни ривожлантириш чоралари белгиланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг