Фарғонада маҳалла банкирларининг қинғир ишлари фош бўлди
Фото: ДХХ
Фарғона вилоятида банк масъуллари ва ҳоким ёрдамчиларининг қинғир ишлари фош бўлди, деб хабар бермоқда Давлат хавфсизлик хизмати.
Қайд этилишича, «Халқ банки»нинг Ўзбекистон банк хизматлари марказида ишловчи маҳалла банкири мазкур марказ бошқарувчиси ўринбосари билан ўзаро тил бириктириб, 2 нафар фуқаро номига 66 млн сўм кредит ажратиб бериш эвазига 10 млн сўм талаб қилади.
ДХХ ва ИЖҚКД ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда маҳалла банкири сўралган пул маблағини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Терговга қадар текширув давомида, у кредит ажратиб бериш учун муқаддам 600 минг сўм, банк бошқарувчиси ўринбосари эса 920 минг сўм олгани аниқланган.
Шунингдек, «Халқ банки» Ўзбекистон БХМ мансабдор шахслари, Ўзбекистон туманидаги маҳалла фуқаролар йиғинларидаги 2 нафар ҳоким ёрдамчиси ва улгуржи савдога ихтисослашган МЧЖ раҳбари сохта ҳужжатлар асосида бошқа фуқаролар номига 153 млн сўм миқдорида мақсадсиз кредит ажратилишига эришиб, уларни нақдлаштириб, талон-торож қилганликлари ҳам маълум бўлган.
Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми «в» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Таъкидланишича, БХМ бошқарувчиси ўринбосари 2000 ва 2015 йилларда Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми ва 211-моддаси 1-қисми билан судланган бўлсада, ўз хатоларидан тўғри хулоса чиқармаган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг