Фарғонада кадастр инспектори ва давлат муассасаси масъуллари пора олаётганда ушланди
Фарғона вилоятида давлат хизматчилари томонидан содир этилган пора олиш ва коррупция билан боғлиқ икки жиноят ҳолати аниқланиб, тегишли тартибда ҳуқуқий чора кўрилди.
Биринчи ҳолат Риштон туманида қайд этилган. Кадастр агентлиги туман бўлимининг бош инспектори фуқаро яшаш ҳудудида қўшимча ер майдони ўзлаштирилгани ва ўзбошимчалик билан қурилиш қилингани учун 84 миллион сўм жарима қўлланилиши мумкинлигини айтиб, фуқарони қўрқитган. Шундан сўнг, у жарима қўлламаслик ва ер ҳужжатларини қонунийлаштириб бериш эвазига 400 АҚШ доллари талаб қилган.
ДХХнинг Фарғона вилояти бўйича бошқармаси бошқа ҳуқуқ-тартибот идоралари билан ҳамкорликда ўтказган тезкор тадбир чоғида бош инспектор фуқаро таклиф қилган пулни хизмат биноси олдида олаётганида, ашёвий далиллар билан ушланди.
Иккинчи ҳолат таъмирлаш пудрати билан боғлиқ. 2025 йил октабр ойида қурилиш фаолияти билан шуғулланувчи хусусий корхона «Фарғона сув қурилиш инвест» давлат муассасасининг маъмурий биносини 850 миллион сўм қийматдаги мукаммал таъмирлаш ишлари бўйича ўтказилган шаффоф тендерда ғолиб бўлган. Аммо муассасанинг бош муҳандиси ва бир нечта масъул ходимлар ўзаро тил бириктириб, таъмирлаш ишларини бошлашга рухсат бериш учун корхона раҳбаридан 5 500 АҚШ доллари талаб қилган.
Тезкор тадбир давомида улар 5 000 АҚШ долларини олаётган вақтида қўлга олинган ва ноқонуний ҳаракатлари фош этилган.
Ҳозирда ҳар икки ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддаларига асосан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов жараёнлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўрта Осиёдаги энг баланд янги йил арчаси — Наманганда
- Нилуфардан Қобилжонгача... Қобулжон Россияда этник нафрат туфайли ваҳшийларча ўлдирилган биринчи бола эмас
- Ялдо туни: Ерликлар бугун энг узун тун ва энг қисқа кунга гувоҳ бўлади
- Ҳоким ёрдамчиси кимга ёрдамчи?
- Тошкент шаҳрида Марказий Осиё давлатлари ва Корея Республикаси парламентлари раҳбарларининг III йиғилиши ўз ишини бошлади
- Пойтахтга автомобиллар киришига ҳеч қандай тақиқ йўқ — Тошкент шаҳар ҳокимлиги
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг