Фарғонада икки кишининг ўлимига сабабчи бўлган ҳайдовчи қамалди

10:48 22 Октябр 2024 Жамият
150 0

Иллюстратив фото

Фарғона вилоятининг Фурқат туманида «Cobalt» ва «Damas» тўқнашиши оқибатида икки киши вафот этди. Бу ҳақда «Замон» дастурида хабар берилди.

Маълум қилинишича, «Cobalt» ҳайдовчиси атрофни туман қоплаган бўлишига қарамай, йўлнинг қарама-қарши йўналишига ўтиб ҳаракатланиб келаётганда ўз йўналишида келаётган «Damas»га бориб урилган.

ЙТҲ оқибатида «Damas» ҳайдовчиси ҳодиса жойида ҳалок бўлган. Ушбу автомобилда йўловчи сифатида кетаётган ҳайдовчининг турмуш ўртоғи ўша куни шифохонада вафот этган.

Ҳолат юзасидан «Cobalt» ҳайдовчисига нисбатан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми «а» банди (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш одамлар ўлимига сабаб бўлиши) билан иш очилган. Суд ҳукмига кўра, унга 3 йил муддатга ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, 3 йилга озодликдан маҳрум қилинди.

Қайд этилишича, унга жазо тайинлашда жабрланувчиларнинг қонуний вакилининг даъвоси йўқлиги, етказилган зарар қоплангани инобатга олинган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?