Фарғонадаги бозорда бир қизга лўлилар игна тиқиб, касаллик юқтиргани ростми?
Ижтимоий тармоқларда Қўқон шаҳрида бозорда бир қизга лўлилар игна тиқиб кетиб, касаллик юқтиргани мазмунида хабарлар тарқалди. Ушбу ҳолат юзасидан Фарғона ИИБ матбуот хизмати хабар қилди.
Қайд этилишича, олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида хабарларда айтилган игна орқали «СПИД» касаллиги тарқатиш ҳолати ўз тасдиғини топмаган.
«Шу ўринда ёлғон хабар тарқатиб, одамларни саросимага солган тармоқ фаолларини жавобгарликка тортиш масаласи кўриб чиқилмоқда», дейилади хабарда.
Аввалроқ Тошкентда тарвуздан заҳарланиш ҳолатлари кўпайиб бораётгани мазмунидаги хабар юзасидан муносабат берилгани тўғрисида хабар қилинганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг