Фарғонада автотрейлер жарликка қулаб тушди
Фото: Фарғона вилояти ЙҲХБ
Халқаро аҳамиятдаги автомобиль йўлида автотрейлер автоҳалокатга учради. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, ҳодиса кеча, 4 сентябрь куни соат 18:00 ларда А-373 «Тошкент-Ўш» автомобил йўлининг 313-кламетрида содир бўлган. «Angren TUR» МЧЖ га тегишли бўлган «SHACMAN DELONG» русумли автотрейлер ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, жарликка қулаб тушган.
«UzAuto Motors»нинг маълум қилишича, ЙТҲ оқибатида автотрейлер ҳайдовчиси жароҳатланмаган. Бироқ, автотрейлерда бўлган 8 та «Chevrolet Cobalt» автомобили зарар кўрган.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан Бувайда тумани ИИБ ЙҲХГ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Ўзбекистоннинг 7 та моддий ва номоддий маданий мерос объектлари AYSESKO рўйхатига киритилди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Дзюдо бўйича Тошкент “Катта дубулға” мусобақаси бошланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг