Фарғонада абитуриентлар учун тест синовларига старт берилди

16:23 14 Июль 2025 Жамият
126 0

Ботир МАДИЁРОВ/«Халқ сўзи». Бугун эрта тонгда мамлакатимизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби Фарғона вилоятида ҳам 2025-2026 ўқув йили учун олий ва профессионал таълим муассасаларига ўқишга киришга тест синовлари бошланди.

— Шу мақсадда белгиланган тартибда барча тайёргарлик ишлари сифатли амалга оширилиб, ушбу жараёнга жалб этиладиган мутахассислар, таълим соҳаси вакилларининг назарий ҳамда амалий билимлари оширилди, — дейди Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги Фарғона вилояти бўлими раҳбари Исмоилхон Шокиров. — Имтиҳонлар вилоятдаги 6 та ҳудудда ва 8 та кўп сиғимли замонавий бино-иншоотларда ташкил этилади.

Ҳар куни имтиҳонлар икки сменада ўтказилиб, унда 66 мингдан зиёд абитуриентлар қамраб олиниши режалаштирилган. Шунингдек, вилоятнинг эксклав ҳудудида жойлашган Сўх тумани ёшлари учун қулайлик яратиш мақсадида тест синовлари туманнинг ўзида бўлиб ўтмоқда.

Фарғона Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази биносида ўтказилаётган тест жараёнида абитуриентлар ҳамда уларнинг ота-оналари учун барча қулайлик муҳайё этилгани эътиборга молик.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?