Фарғонада 6 ойда қарийб 14 млрд. сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланган
Фарғона вилоятида жорий йилнинг 6 ойи давомида 4 157 та ҳолатда истеъмолчилар томонидан электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланган. Мазкур ҳолатлар учун 13 млрд. 935 млн. сўм миқдорида қайта ҳисоб-китоб қилинган.
Шундан, аҳоли истеъмолчилари томонидан 2 875 та ҳолатда электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланган, ушбу ноқонуний ҳолатлар юзасидан умумий 3 млрд. 374,1 млн. сўм қайта ҳисоб-китоб қилинган.
Бундан ташқари, улгуржи истеъмолчилар томонидан 1 282 та ҳолатда электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланиб, умумий ҳисобда 10 млрд. 560,9 млн. сўмга қайта ҳисоб-китоб ишлари амалга оширилган.
Энг кўп ноқонуний ҳолатлар Марғилон, Қўқон шаҳарлари, Бувайда, Тошлоқ ҳамда Қува туманлари ҳиссасига тўғри келади.
Ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини олдини олишга қаратилган рейд тадбирлари давом этмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Ўзбекистоннинг 7 та моддий ва номоддий маданий мерос объектлари AYSESKO рўйхатига киритилди
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Дзюдо бўйича Тошкент “Катта дубулға” мусобақаси бошланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг