Фарғонада 37 кгдан зиёд гиёҳванд модда сақлаётган шахс ушланди

14:32 02 Июль 2024 Жамият
251 0

Фото: Фарғона вилоят ИИБ

Фарғона вилояти Марғилон шаҳрида 37 кгдан зиёд гиёҳванд модда сақлаётган шахс ушланди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 29 июнь куни вилоят ИИБ ҳамда Марғилон шаҳар ИИБ тезкор ходимлари томонидан «Қорадори-2024» тадбири ўтказилган. Тадбир давомида 1971 йилда туғилган Туягум МФЙда яшовчи А.К.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилган.

Аниқланишича, А.К. хонадонидаги экин майдонида 13 туп марихуана гиёҳванд ўсимлигини парваришлаб келаётган бўлган.

Шунингдек, А.К. 10 дона 3 литрли идишда 12 кг 537 гр кўкнори бошоқлари, 2 дона 3 литрли идишда 2 кг 570 гр марихуана моддаси, 1 та полиэтилен пакетда эса 41 гр гашиш гиёҳвандлик моддаси ҳамда оқ рангли полиэтилен қопда 22 кг 550 гр кўкнори сомонини сақлаб келаётганлиги аниқланиб тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилган.

Манбага кўра, жами олинган гиёҳванд моддалар миқдори 37 килограммдан зиёдни ташкил қилган.

«Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда», дейилади хабарда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?