Фарғонада 1,8 миллиард сўмлик табиий газ ўғирланди (+видео)
Фарғона вилоятида 1,8 миллиард сўмлик табиий газ ноқонуний истеъмоли фош этилди. Бу ҳақида «Ҳудудгазтаъминот» АЖ хабар берди.
Унда айтилишича, Қува тумани «Тахтакўприк» МФЙда жойлашган умумий овқатланиш маскани газ таъминоти корхонаси билан тегишли шартнома тузмасдан табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келгани фош қилинган.
Шундан сўнг ҳолат юзасидан далолатнома тузилиб, қайта ҳисоб-китоб амалга оширилган ва 1 миллиард 144 миллион сўм миқдорида зарар ҳисобланган.
Шу каби яна бир қонунбузилиш ҳолати Фарғона туманида ҳам қайд этилган.
Унга кўра, «Тинчлик» МФЙдаги новвойхона эгаси табиий газдан лойиҳа-техник ҳужжатлари расмийлаштирмасдан тармоққа уланган ҳолда фойдаланаётгани аниқланган. Мазкур ҳолат бўйича 733 миллион 428 минг сўмлик зарар қайта ҳисоб-китоб қилинган.
Ҳозирда мазкур ҳолатлар бўйича барча ҳужжатлар ҳуқуқ-тартибот органларига юборилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- «Олтин куз» II Халқаро камер ва симфоник мусиқа фестивали бўлиб ўтади
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг