Фарғонада 1,3 млрд сўмлик психотроп моддалар савдоси тўхтатиб қолинди
Фарғона вилоятига 1,3 млрд сўмлик кучли таъсир қилувчи дори воситаларини олиб кирган шахс ушланди. Бу ҳақида Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Унда айтилишича, ўтказилган тезкор тадбир давомида кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг савдоси билан шуғулланиб келган, муқаддам ЖКнинг 276-моддаси билан судланган фуқаро А.Ш. «Хўжа Илғор» МФЙ ҳудудидаги божхона постида умумий баҳоси 1,3 млрд сўмлик 9 минг 542 дона таркибида кучли таъсир қилувчи моддалари мавжуд бўлган «Зардекс» номли дори воситасини Қирғиз Республикасидан Ўзбекистон Республикасига олиб кирган вақтида ушланган.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Риштон тумани бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан ушбу дори воситалари ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 223-моддаси (қонунга хилоф равишда чет элга чиқиш ёки Ўзбекистон Республикасига кириш), 246-моддаси (контрабанда) ва 251-1-моддаси (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддалар ҳисобланмайдиган кучли таъсир қилувчи моддаларни тарғиб қилувчи маҳсулотни тайёрлаш, тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш ёки бундай моддаларни ёхуд заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодирбек Абдусатторов Прагадаги шахмат фестивалида чемпионликни қўлга киритди
- Матчанов Умирзак Сеитжановичнинг иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси эълони
- Яқин Шарқдаги кескинликнинг нархи: АҚШ, Исроил ҳамда Эрон уруш учун қанча сарфлаяпти?
- “Барселона” қийин ғалабани қўлга киритди
- Аёллар Осиё чемпионати мусобақасининг 3-тур ўйинлари давом эттирилди
- Трамп Эрондаги ҳарбий операция «деярли якунланганини» маълум қилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг