Фарғона вилоятининг инвестициявий салоҳияти эътироф этилди
Ботир МАДИЁРОВ/«Халқ сўзи». Мамлакатимизда яратилган қулай инвестициявий муҳити, хорижлик сармоядорлар учун жорий этилган кенг қамровли имтиёз ва кафолатлар ўз самарасини бериб, жаҳон ҳамжамияти учун инвестициявий жозибадорлиги ошиб бормоқда.
Бу борада Фарғона вилоятидаги янгиланиш ва ўзгаришлар ҳам халқаро майдонда эътироф этилаётир. Хусусан, жорий йилнинг декабрь ойида S&P Global Rating томонидан эълон қилинган рейтинг кўрсаткичида Фарғона вилоятининг юксак салоҳияти алоҳида эътироф этилди. Шу тариқа вилоятнинг иқтисодий ва инвестициявий салоҳияти дунёнинг энг нуфузли “S&P Global Rating” (АҚШ) халқаро рейтинг агентлиги томонидан мустаҳкам молиявий индикаторлари “B+”, яъни “барқарор” даражасида қайта тасдиқланди.
Янги ҳисоботда қайд этилишича, Фарғона вилояти бюджетининг юқори ўсиш кўрсаткичлари таъминланяпти ҳамда тижорий қарздорлик мавжуд эмас. Қарздорлик даражаси нолга тенг эканлиги натижасида вилоятнинг ликвидлик кўрсаткичлари юқори барқарорликни сақлаб қолмоқда.
Айтиш жоиз, халқаро рейтинг кўрсаткичи барқарорлигига эришишда вилоятда фаол ўзлаштирилаётган хорижий инвестициялар ҳажми ва ташқи савдо динамикасидаги ўсиш ижобий таъсир кўрсатди. Боиси Фарғона вилоятига жалб этилган тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳажми йилдан-йилга ошиб бориб, жорий йилнинг 10 ойида хорижий инвестициялар ҳажми 1,5 миллиард долларни ҳамда экспорт кўрсаткичи 910 миллион долларни ташкил этди.
Шу маънода айтганда, S&P Global Rating халқаро рейтинг агентлиги томонидан Фарғона вилоятига берилган B+, яъни “барқарор” кредит рейтинги даражаси инвесторлар, молиявий тузилмаларни кенг жалб қилиш орқали инвестициялар оқимини янада кўпайтириш имконини беради.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Собиқ бош вазир узоқ муддатга қамалди
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- АҚШ молия вазири компьютерига хакерлар ҳужум қилди
- Туркияда қалбаки алкоголдан яна 3 нафар ўзбекистонлик ҳаётдан кўз юмди
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг