Фарғона туманида микролойиҳалар амалга оширилади

Ботир МАДИЁРОВ/«Халқ сўзи». «Камбағалликдан – фаровонлик сари» дастури доирасида жорий йилда Фарғона туманидаги 73 та маҳалла фуқаролар йиғинида қарийб 3 мингта микролойиҳаларни амалга ошириш режалаштирилган. Айни жараёнда «Қурилиш» МФЙда йил давомида 30 та микролойиҳа ижроси таъминлаб, маҳаллани ишсизлик ва камбағалликдан холи ҳудудга айлантириш мақсад қилинмоқда.
Шу маҳаллада яшовчи Мавлонжон Холматов ўз хонадонида интенсив усулда мўъжазгина сув ҳавзаси ташкил этиб, хонбалиқ (форель) парваришини йўлга қўйди. Сув ҳавзасига ўтган йили август ойида 4 мингдан зиёд балиқ чавоқлари ташланган бўлиб, ҳозирда битта балиқ ўртача 2,3-3 кг тош босади. Бугунги кунда ички бозорда бир килограмм хонбалиқ ўртача 100 минг сўм.
— Эрон тадбиркорлари билан ҳамкорликда жорий йилда 25 тонна хонбалиқ етиштириш ҳаракатидамиз, — дейди М.Холматов. — Айни кунларда ҳамкорларимиз кўмагида балиқ озуқаси – ем ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш, балиқ чавоқлари етиштириш ва сотиш бўйича яна бир истиқболли лойиҳа ижросига киришганмиз.
Шунингдек, тадбиркор оила ўрик боғлари билан машҳур Чимён, Миндон каби ҳудудлар аҳолисидан «Қантак», «Субҳони», «Исфарак» ҳосилини улгуржи нархда сотиб олиб, табиий усулда қуритиш ва қадоқлаш орқали МДҲ, Европа давлатларига экспорт қилмоқда. Яқиндан бошлаб бир неча турдаги қуритилган ўриклар АҚШ, БАА савдо тармоқларига етказиб берилаётир. Натижада маҳалланинг 20 нафар хотин-қизлари доимий ва мавсумий ишга жалб этилди. Шу тариқа оила аъзолари йилига ўртача 200 тонна ўрикни экспорт қилиш имконига эга бўлмоқда.
Яқинда ушбу оила маҳалладаги ҳоким ёрдамчиси тавсияси асосида фаолиятини янада кенгайтириш мақсадида «Бизнесни ривожлантириш банки»нинг Фарғона филиалидан 100 миллион сўм имтиёзли кредит олди.
Айтиш жоиз, ҳозирда маҳалладаги 677 та оилада 3680 нафар аҳоли истиқомат қилади. Ўрик ва узум етиштириш маҳалла драйвери сифатида белгиланган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тадбиркорлар янгича ёндашувлар асосида қўллаб-қувватланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг