Фарғона шаҳрининг Юксалиш кўчаси ногиронлиги бўлган шахслар учун мослаштирилди

Шаҳарда энг гавжум ҳисобланган Юксалиш кўчаси “ижтимоий кўча” сифатида танлаб олиниб, ногиронлиги бўлган шахслар учун мослаштирилди.
Президентимизнинг тегишли қарорига мувофиқ, бу кўчада 3 та чорраҳада 22 дона “ақлли” сфетофор, кўчанинг 2 томонидаги пиёдалар йўлакларига 1,6 км. узунликда тактил қопламалар, пиёдалар ўтиш йўлакларида кўча тўсиқлари ўрнатилди.
Шунингдек, чорраҳаларда пиёдалар ўтиш йўлаклари махсус бўёқ билан қопланди, мавжуд биноларнинг кириш қисмлари эшиклар атрофи контраст рангли огоҳлантирувчи тасмалар билан тўлиқ жиҳозланди, йўлакларда янги пандуслар қурилди, автобус бекати ногиронлиги бўлган шахсларга мослаштирилди.
Булардан ташқари, умумий 400 метр узунликда пиёдалар йўлагидан биноларгача бўлган масофаларга тактил қопламалар ётқизиш, 18 та тадбиркорлик субъекти биноларига пандус ўрнатиш ва 24 та мавжуд пандусларни таъмирлаш, 8 та пиёдалар ўтиш йўлаклари олдида кўча тўсиқларини ўрнатиш ишлари якунланиш арафасида.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Айрим оилаларга бир марталик моддий ёрдам берилади
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Самарқанд яна бир нуфузли форумга мезбонлик қилади
- Марказий банк шошилинч огоҳлантириш билан чиқди
- «Leapmotor» Ўзбекистонда ўтказилган автомобиль тести натижаларидан норозилигини билдирди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг