Фарғона шаҳрида Дўстлик уйи ўз фаолиятини бошлади
Фото: Халқ сўзи
Фарғона шаҳрида Дўстлик уйи тантанали равишда фойдаланишга топширилди.
Янги марказнинг очилиш маросимида Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров, вилоят секторлари, тегишли мутасадди идоралар раҳбарлари, вилоятдаги немис, славян, яҳудий, татар, қирғиз, корейс, тожик, турк миллий маданий марказлари фаоллари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Тадбирда мамлакатимизда миллатлараро дўстлик, тотувлик ва бағрикенгликни мустаҳкамлаш давлатимиз раҳбари бошчилигида олиб борилаётган сиёсатнинг асосий тамойилларидан бири экани мамнуният билан таъкидланди. Айни жараёнда миллий маданий марказларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор кўрсатилаётгани, ушбу Дўстлик уйи ҳам ана шу эътиборнинг ёрқин намунаси экани қайд этилди.

Фарғона вилояти маҳаллий бюджетидан 3,5 миллиард сўмдан зиёд маблағ сарфланиб реконструкция қилингач, кўркам ва замонавий қиёфага эга бўлган собиқ «Нефтчи» маданият саройи биноси эндиликда турли миллат ва элат вакиллари учун ҳақиқий дўстлик масканига айланади. Бу ерда вилоятдаги 8 та миллий маданий марказга алоҳида хоналар ажратилган, тўгараклар ва турли тадбирлар ташкил этиш учун концерт зали замонавий кўринишга келтирилди.
— Айни пайтда вилоятда 4 миллионга яқин турли миллат вакиллари истиқомат қилаётган бўлса, уларнинг 228 минг нафардан зиёди тожиклардир, — дейди Фарғона вилояти тожик миллий маданий маркази раҳбари Маъсуджон Мирзоев. —Ҳозирги кунда турли миллат вакиллари билан бирга тожиклар ҳам «Ўзбекистон — умумий уйимиз» шиори остида муштарак мақсад — Ватан тараққиёти ва халқ фаровонлиги йўлида сидқидилдан меҳнат қилмоқдалар.
Дўстлик уйининг тантанали очилиш тадбирида қардош халқларнинг миллий анъана ва қадриятларини намоён этган куй-қўшиқлар ва рақслардан иборат концерт дастури намойиш этилди.
Ботир Мадиёров, «Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
- Тошкентда Осиё Олимпия кенгашига янги раҳбар сайланди (+фоторепортаж)
- Ўзбекистон армияси Марказий Осиёда биринчи ўринда — дунё армиялари рейтинги эълон қилинди
- «Янги Ўзбекистон юлдузлари» миллий мукофоти халқаро даражага кўтарилмоқда
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг