Фарғона делегацияси Қирғизистондаги халқаро форумда қатнашди
Ботир МАДИЁРОВ/«Халқ сўзи». Маълумки, Фарғона вилояти ҳокимлиги ташаббуси билан кейинги йилларда Россия, Хитой, Жанубий Корея, Туркия, Япония каби дунёнинг кўплаб мамлакатлари билан фаол инвестициявий, тадбиркорлик, туризм йўналишларида кенг кўламли ҳамкорлик тобора ривожланиб бормоқда. Айни жараёнда қўшни давлатларнинг чегарадош ҳудудлари билан кенг кўламли дўстона муносабатлар йўлга қўйилмоқда.
Шу кунларда Фарғона вилояти делегацияси Қирғизистон Республикасининг Боткен вилоятида бўлиб ўтган халқаро инвестиция ва туризм форумида қатнашди.
Форумда Фарғона ва Боткен вилоятлари ўртасида туризмни ривожлантириш бўйича икки томонлама меморандум имзоланиб, бу борада истиқболли келишувларга эришилди.

—Халқаро анжуман доирасида Туризмни ривожлантиришнинг муҳим асослари" мавзусида конференцияси ўтказилиб, унда Фарғона водийси вилоятларининг ягона туризм ҳалқасини ташкил этиш ташаббуси илгари сурилди,—дейди Фарғона вилояти ҳокими ўринбосари Хуршиджон Аҳмедов.—Водий вилоятларида 10 миллион нафардан зиёд аҳоли истиқомат қилиши инобатга олинса, бу ташаббус туризмни замонавий мезонлар асосида ривожлантиришда муҳим омилдир.
Шунингдек, тадбирда саноат, инвестиция ва туризм соҳасида фаолият олиб бораётган тадбиркорлар иштирокида ташкил этилган ярмаркада фарғоналик тадбиркорлар Боткеннинг «Euro Servic Group» компанияси билан қўшма корхона очиш бўйича келишиб олишди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Ўз халқини Сиз каби чин дилдан севадиган давлат раҳбарини учратмадим – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян
- Ўзбекистон тасвирий санъат галереясида Самарқанд мактабининг янги нафаси
- Имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи рўйхатни тузиш тартиби белгиланди
- Иш билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар ва касбга оид касалликлар ҳақидаги маълумотларнинг яхлит тизими йўқлиги кўрсатиб ўтилди
- Ламин Ямал «Барселона»ни тарк этиши мумкин
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг