Фарғона боғларида баҳор нафаси — Фоторепортаж

11:07 05 Апрель 2024 Жамият
329 0

Фото: Ботир Мадиёров/«Халқ сўзи»

Шу кунларда Фарғонанинг бепоён боғлари зебо келинчакдек ороланиб, борлиққа баҳор ифорини таратаётир.

Боғларда меҳнат симфонияси жаранг сочиб, қадрдон оҳанглар, куй-қўшиқлар қалбларда яратиш ва яшнатиш иштиёқи, ғайрат-шижоатни жўш урдиради. Она заминга умид билан уруғ ташланади, ниҳоллар экилади.

Умр фаслининг гулу чечаги бўлган навбаҳор инсон қалбига энг покиза ҳисларни ошно этиши ҳамда яхшилик ва эзгулик туйғуларини тарбиялаши билан ҳам суюклидир!

Фото: Ботир Мадиёров/«Халқ сўзи»
Фото: Ботир Мадиёров/«Халқ сўзи»
Фото: Ботир Мадиёров/«Халқ сўзи»
Фото: Ботир Мадиёров/«Халқ сўзи»
Фото: Ботир Мадиёров/«Халқ сўзи»

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?