Фаластинликлар Европа чемпионатининг финалида Испанияга мухлислик қилади. Нега?

Фото: Al Jazeera
Исроилнинг Ғазога қарши уруши давом этаётган бир пайтда, қамал қилинган ҳудуддаги футбол мухлислари «Евро-2024» футбол мусобақасининг Англия ва Испания ўйинида испанияликларни қўллаб-қувватлайди.
Қайд этилишича, Испаниядан 3500 км узоқроқда жойлашган Ғазодаги футбол мухлислари Алваро Мората ва унинг жамоадошларининг ўйинини интиқлик билан кутишмоқда.
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Фаластинлик қочқинлар бўйича агентлигида математика ўқитувчиси бўлган 36 ёшли Умар Ғайёд ва унинг укаси Муҳаммад Исроилнинг ҳудуддаги 10 ойлик уруш давомида уч марта кўчирилишга мажбур бўлди. Уларнинг саккиз нафар қариндоши, жумладан, Умарнинг икки қизи Нусейрат қочқинлар лагеридаги уйи бомбардимон қилиниши оқибатида ҳалок бўлган.
Бундай азоб ва кўчирилишдан чалғиш учун ака-укалар қариндош ҳамда дўстлари билан ўзларини футбол орқали чалғитишмоқда.
«Al Jazeera» журналисти финал арафасида ғазолик футбол мухлисларининг чодирларида улар билан суҳбатлашган. Уларнинг Испания жамоасини қўллаб-қувватлашининг асосий сабабларидан бири ушбу давлатнинг Фаластинни мустақил давлат сифатида тан олганидадир.
Фаластинликларнинг айтишича, футбол ўйини давомида испанияликларнинг Фаластин байроғини кўтариб олиши уларни руҳлантирган. Агар Испания Берлинда Англияни мағлуб этса, ғазолик мухлисларнинг қувончи икки баробар ортади.
Испания ва Фаластин сўнгги бир неча йил ичида маданий, академик алмашинув дастурларини ўз ичига олган дўстона муносабатларни сақлаб келмоқда. Ғазонинг ғарбий қисмидаги маҳалла 1998 йилда Барселона номи билан атала бошланган. Кейинчалик Исроил бу ҳудудни ҳарбий базага айлантирган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Айрим оилаларга бир марталик моддий ёрдам берилади
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Самарқанд яна бир нуфузли форумга мезбонлик қилади
- Марказий банк шошилинч огоҳлантириш билан чиқди
- «Leapmotor» Ўзбекистонда ўтказилган автомобиль тести натижаларидан норозилигини билдирди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг