Фаластин президентининг кортежи ҳужумга учради. Ундан 24 соат ичида Исроилга қарши чора кўриш талаб қилинди

01:31 08 Ноябрь 2023 Дунё
2067 0

Иллюстрация: стоп-кадр

Фаластин президенти Маҳмуд Аббоснинг кортежи ҳужумга учради. Бу ҳақда “CNN Türk” телеканали ҳужумнинг тахминий кадрларига таяниб хабар берди.

Видеода ўқ ўтказмайдиган совут кийган одамлар уй яқинига югуриб келиб, асфальтдан пулемётларни тортиб олишлари акс этган. Кейин улар машина орқасидан югуриб, номаълум одамларга қарата ўқ отишни бошлайдилар. Ушбу отишманинг аниқ жойи маълум қилинмаган.

“Milliyet” нашрининг ёзишича, ҳужум натижасида бир тансоқчи яраланган ва олган жароҳатлари оқибатида ҳаётдан кўз юмган. Воқеа учун масъулиятни “Абу Жандел ўғиллари” гуруҳи ўз зиммасига олган, унинг аъзолари бир кун аввал Аббосдан Фаластиндан 24 соат ичида “Исроилга ҳужум қилишни” талаб қилган.

Маҳмуд Аббос маъмурияти бу хабарни рад этди

Кейинроқ, “РИА Новости” манбаси Фаластин президенти хавфсиз ва соғлом эканлиги ҳамда Рамаллоҳдаги қароргоҳида ишлаётгани ҳақида хабар берди.

Агентлик суҳбатдошига кўра, тарқатилаётган видеода Жалазун қочқинлар лагерида хавфсизлик кучлари ва қидирувдаги жиноятчи ўртасида юз берган тўқнашув акс этган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?