Европанинг тўрт давлатида электр таъминотида узилишлар кузатилмоқда

Фото: AP
Европа Иттифоқининг тўртта мамлакати — Франция, Бельгия, Испания ва Португалияда электр энергиясининг кенг кўламли узилишлар кузатилди.
“Cadena SER” маълумотларига кўра, шу фонда Испания бўйлаб поездлар, жумладан, метро қатнови тўхтаган, светофорлар ва баъзи аэропортлар ишламай қолган. Номаълум сабабга кўра, мамлакатда электр энергияси истеъмоли 25 184 мегаваттдан 12 425 мегаваттга тушиб кетди.
Таъкидланишича, Францияда электр таъминотидаги узилишлар бутун мамлакатга эмас, фақат Бургундияга таъсир қилди.
Бунгача бир қатор Европа мамлакатларида Германия, Нидерландия ва Бельгияда электр энергияси нархи тушиб кетгани айтилганди.
Ўз навбатида, Испания ҳукумати мамлакатда электр таъминотидаги катта узилишларга муносабат билдирди
Таъкидланишича, ҳукумат бутун мамлакат бўйлаб кузатилган электр таъминотидаги узилишлар фонида миллий электр тармоқлари оператори “Red Electrica” штаб-квартирасида инқироз қўмитасини тузган.
Қўмита йиғилишида бош вазир Педро Санчес ва Испания бош вазири ўринбосари Мария Хесус Монтеро иштирок этган.
Испания аэропорти оператори “Aena” маълумотларига кўра, мамлакат аэропортларида электр таъминотидаги узилишлар туфайли захира генераторлар ишга туширилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Миллий сертификат имтиҳони натижалари 21 иш куни ичида эълон қилинади — Билимни баҳолаш агентлиги
- Яна бир бозор аукционга қўйилди
- Ички ишлар вазири Бухоро вилояти ИИБнинг 10 га яқин раҳбарини ишдан бўшатди
- Ўзбекистон паспорти халқаро индексда паст натижа қайд этди
- Янги ҳафта аввалида қандай об-ҳаво кузатилиши маълум қилинди
- “Қутадғу билиг” достони қўлёзмасининг факсимиле нусхаси яратилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг