Европа ТОП-5 чемпионатларида ёзги трансферлар ойнаси ёпилди

15:26 02 Сентябр 2025 Спорт
1442 0

Фото: СИ

Кеча, 1 сентябрь куни Англия, Испания, Италия, Германия ва Франция каби ТОП-5 мамлакатлари футбол клублари учун ёзги трансферлар ойнаси ёпилди.

Трансферлар ойнасининг сўнгги кунида клублар қуйидаги футболчилар билан шартнома имзолашга улгурдилар:

Англия клублари

Рис Нелсон – «Арсенал»дан ижара асосида «Брентфорд» клубига ўтди;

Александр Зинченко – «Арсенал» клубидан ижара асосида «Ноттингем Форест»га ўтди;

Бертранд Траоре – «Аякс» клубидан 2,5 миллион евро эвазига «Сандерленд» жамоасига ўтди;

Игор Жулио – «Брайтон» клубидан ижара асосида «Вест Ҳэм»га ўтди;

Дилан Баква – «Страсбург» жамоасидан 35 миллион евро эвазига «Ноттингем Форест»га трансфер қилинди;

Йоан Висса – «Брентфорд» клубидан 58 миллион евро эвазига «Ньюкасл»га трансфер қилинди;

Сенне Ламменс – «Антверп» жамоасидан «Манчестер Юнайтед»га 21 миллион эвазига ўтди;

Ҳарви Эллиотт – «Ливерпуль» жамоаси «Астон Вилла»га ижарага берди;

Жадон Санчо – «Манчестер Юнайтед» клубидан эркин агент сифатида «Астон Вилла»га ўтди;

Александр Исак – «Ньюкасл»дан 150 миллион евро эвазига «Ливерпуль»га ўтди;

Жанлуижи Доннарумма — ПСЖ жамоасидан 30 миллион евро эвазига «Манчестер Сити» клубига ўтди;

Коло Муани – ПСЖ жамоасидан ижара асосида «Тоттенҳэм» клубига ўтди.

Испания клублари

Шералдо Беккер – «Реал Сосьедад» клубидан эркин агент сифатида «Осасуна»га ўтди;

Манор Соломон – «Тоттенҳэм»дан ижара асосида «Вильярреал»га ўтди;

Унай Венседор – «Атлетик Бильбао» жамоасидан ижара асосида «Леванте»га ўтди;

Доминик Ливакович – «Фенербахче»дан ижара асосида «Жирона» жамоасига ўтди;

Алексис Санчес – «Удинезе» клубидан эркин агент сифатида «Севилья» жамоасига ўтди;

Брайан Хил – «Тоттенҳэм» 6 миллион евро эвазига «Жирона»га трансфер қилди;

Софьян Амрабат – «Фенербахче»дан ижара асосида «Бетис» клубига ўтди;

Фабио Кардозо – «Порту» клубидан эркин агент сифатида «Севилья»га келиб қўшилди;

Антони – «Манчестер Юнайтед»дан 22 миллион евро эвазига «Бетис» клубига ўтди.

Италия клублари

Максвел Корне – «Вест Ҳэм»дан ижара асосида «Женоа»га ўтди;

Жейми Варди – «Лестер Сити»дан эркин агент сифатида «Кремонезе» клубига ўтди;

Мануэл Аканжи – «Манчестер Сити»дан ижара асосида «Интер»га ўтди.

Германия клублари

Николас Жексон – «Челси» клубидан 15 миллион евро эвазига «Бавария» жамоасига ижарага берилди;

Фабио Виейра – «Арсенал» жамоасидан ижара асосида «Гамбург» клубига ўтди;

Конрад Хардер – «Спортинг»дан 24 миллион евро эвазига «Лейпциг» клубига ўтди.

Франция клублари

Бенжамен Павар – «Интер» клубидан ижара асосида «Марсель» жамоасига ўтди;

Бен Чилуэлл – «Челси»дан эркин агент сифатида «Страсбург» клубига ўтди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?