Европа комиссияси Украинага 6 миллиард евро молиявий ёрдам кўрсатади
Европа комиссияси Украинага қўшимча 6 миллиард евро ўтказади ва Киевни янада қўллаб-қувватлаш учун музлатилган Россия активларидан фойдаланишни таклиф қилади. Бу ҳақида BILD нашри маълум қилди.
Унда айтилишича, Европа комиссияси президенти Урсула фон дер Ляен парламентдаги нутқида Украинага қарийб 6 миллиард евро қўшимча молиявий ёрдам кўрсатилишини маълум қилган. Шунингдек, ушбу маблағлар орасида Европа Иттифоқида музлатилган Россия давлат активларидан фоиз даромади орқали қайтариладиган кредит ҳам борлигини қўшимча қилган.
Европа комиссияси раҳбарининг таъкидлашича, Россия президенти Владимир Путин ҳали ҳам Европа Иттифоқини эътиборсиз қолдирмоқда ва жанг майдонида ўз мақсадларига эриша олишига ишонмоқда.
«Бу эътиборсизлик фонида Европа Иттифоқи Киевга молиявий ёрдамини тезлаштириши ва кенгайтириши лозим», — дейилади Урсула фон дер Ляен баёнотида.
Шунингдек, Европа комиссияси Украина учун янги узоқ муддатли молиялаштириш вариантларини ҳам тақдим қилган. Европа комиссияси раҳбари музлатилган Россия активларидан фойдаланишни қўллаб-қувватлаган ва бу таклифни «энг самарали йўл» деб атаган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Трамп Кубадан келаётган таҳдид сабаб АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
- Буюк шоирнинг Самарқанддаги табаррук излари
- Уруш, жасорат ва спорт: ҳафта давомида дунё эътиборини тортган 10 та сурат
- «Humans» Ўзбекистондан юзлаб миллион доллар зарарни қоплашни талаб қилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг