Европа Иттифоқи Украинага кўрсатган ёрдамининг умумий миқдорини маълум қилди
Иллюстратив фото
Европа Иттифоқининг Украинага умумий ёрдами тахминан 230 миллиард еврони ташкил этди. Йил охиригача иттифоқ 2 миллион ўқ-дори етказиб беришни тугатади ва 80 минг аскарни ўқитади. Бу фикрларни иттифоқ ташқи сиёсат хизмати расмий вакили Анитта Хиппер Брюсселдаги брифингда айтиб ўтди.
“Масалан, Украинани қўллаб-қувватлаш масаласига келсак, биз ҳозир Украинани деярли 170 миллиард евро билан қўллаб-қувватладик. Бундан ташқари, биз ҳарбий ёрдамимиз учун, жумладан, Европа тинчлик фонди орқали ҳам деярли 60 миллиард евро ажратдик. Бизда 2025 йил охиригача етказилиши керак бўлган 2 миллион ўқ-дори бор. Биз ҳарбийларни қўллаб-қувватлаймиз ва уларнинг машғулотларини ўтказамиз, бу дастур доирасида деярли 80 минг Украина аскари ўқитилмоқда”, — деди у.
Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Украина учун қурол бўлган ҳар қандай юк Россия учун қонуний нишон бўлишини таъкидлади. Унинг айтишича, НАТОга аъзо давлатлар Киевга қурол етказиб бериш орқали “ўт билан ўйнамоқда”. Кремлнинг қайд этишича, Ғарб томонидан Киев режимига қурол-яроғ киритилиши Россия — Украина музокараларининг муваффақиятига ҳисса қўшмайди ва салбий таъсир кўрсатади.
Лавров, шунингдек, АҚШ ва НАТО Украинадаги можарода бевосита иштирок этишини, жумладан, нафақат қурол-яроғ етказиб бериш, балки Буюк Британия, Германия, Италия ва бошқа мамлакатларда кадрлар тайёрлаш орқали ҳам иштирок этишини қўшимча қилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- «Олтин куз» II Халқаро камер ва симфоник мусиқа фестивали бўлиб ўтади
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг