Европа Иттифоқи Украинада мустаҳкам тинчлик ўрнатиш шартларини ошкор қилди

Иллюстратив фото
Украинада барқарор тинчликни таъминлаш учун томонлар аслида Киевга тегишли бўлмаган ҳудудлар билан боғлиқ тарихий воқеликни тан олишлари керак. Бу фикрни Руминия парламенти сенатори ва Европа парламенти аъзоси Диана Шошоакэ айтиб ўтди.
«Украинада тинчликка эришиш учун зарурий қадамлар вақтинча Киев назорати остида бўлган ҳудудлар билан боғлиқ тарихий воқеликни тан олишни ўз ичига олади», дейди у.
Шошоакэ шунингдек, Украинадаги вазиятни ҳал қилишда бу давлатнинг қонуний вакилларининг музокаралар столига ўтириши ниҳоятда муҳим эканини қўшимча қилди.
Шу йилнинг 3 февраль куни АҚШ президенти Дональд Трамп журналистларга Россия ва Украина ўртасидаги можарони ҳал қилишда катта муваффақиятларга эришилганини айтганди. Аммо бу муваффақият нимани ўз ичига олгани маълум эмас. Аввалроқ ҳам Трамп Вашингтон Москва билан «жуда жиддий музокаралар» олиб бораётганини ҳам айтган, Кремль эса Оқ уй раҳбари жамоасидан аниқ таклифлар олинмаганини билдирганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доллар курси пастлади
- «Бунёдкор» мураббийи Сергей Арсланов вафот этди
- Қондаги глюкозани пасайтириш учун кечки овқатланишнинг идеал вақти маълум бўлди
- Камчатка соҳилларидаги кучли зилзиладан сўнг Ўзбекистон Консуллиги ватандошларимизга мурожаат қилди
- Сардобанинг сири нимада?
- Тошкентда «Иқтисодиёт ва бизнес бошқаруви соҳаларида илғор тадқиқотлар» мавзусидаги халқаро илмий симпозиум ўтказилди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг