Европа Иттифоқи Хитой билан муносабатларни қайта кўриб чиқишга чақирилди

Архив фото
Испания бош вазири Педро Санчес АҚШ президенти Дональд Трамп томонидан жорий қилинган савдо тарифлари муносабати билан Европа Иттифоқини Хитой билан муносабатларини қайта кўриб чиқишга чақирди. Бу ҳақда «Bloomberg» ёзмоқда.
«Савдо уруши ҳеч кимнинг манфаатига тўғри келмайди. Савдо урушидан ҳеч ким ғалаба қозонмайди. Барча мамлакатлар ютқазади, айниқса ишчилар ва ўрта синф», деди Санчес.
Испания бош вазирининг фикрича, Вашингтоннинг ҳаракатлари Европани янги ҳамкорлар топиш борасидаги ёндашувини қайта кўриб чиқишга мажбур қилиши керак. Сиёсатчи янги воқеликка мослашишга, жумладан, Хитойга нисбатан позицияни қайта кўриб чиқишга чақирди.
Шу йилнинг 2 апрель куни Трамп 185 мамлакат учун импорт тарифларининг янги тизимини жорий қилди. База ставкаси барча импорт қилинадиган товарлар бўйича 10 фоизни ташкил этди ва алоҳида мамлакатлар учун у сезиларли даражада юқори бўлди. Хусусан, Хитой учун 34, Вьетнам учун 46 ва Европа Иттифоқи учун 20 фоиз. Бунга жавобан Хитой ҳам АҚШ товарларига 34 фоизлик божлар жорий қилди. Бутун дунё етакчилари Трампнинг қарорини қоралаб, жавоб чоралари билан таҳдид қилишди.
Шу фонда АҚШ фонд бозори коронавирус пандемиясининг бошида кузатилган даражага тушиб кетди. «Bloomberg» маълумотларига кўра, АҚШ божлар жорий қилганидан кейин дунёнинг энг бой одамлари 208 миллиард доллар йўқотган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Самарқанд яна бир нуфузли форумга мезбонлик қилади
- Яна бир бозор аукционга қўйилди
- Марказий банк шошилинч огоҳлантириш билан чиқди
- «Leapmotor» Ўзбекистонда ўтказилган автомобиль тести натижаларидан норозилигини билдирди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг