Европа Иттифоқи кенгаши Россияга қарши 17-санкциялар пакетини маъқуллади

Иллюстратив фото
Европа Иттифоқи ташқи ишлар вазирлари Россияга қарши 17-санкциялар пакетини маъқуллади. Ушбу «қора рўйхат»га Россиянинг 200 тага яқин танкери киритилган.
Бу ҳақда Европа Иттифоқининг Ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича Олий вакили Кая Каллас маълум қилди.
«Европа Иттифоқи Россияга қарши 17-санкциялар пакетини қабул қилди. Бошқа нарсалар қатори Россиянинг 200 та танкери ҳам унга киритилди», деди Каллас. Унинг қўшимча қилишича, янги санкциялар аллақачон ишлаб чиқилмоқда.
Шу ўринда у бу танкерлар қайси давлат байроқлари остида ҳаракатланаётганига аниқлик киритмаган. Уларга нисбатан чекловлар Европа Иттифоқи портларига киришни ва Европа компанияларининг ушбу кемалар билан ҳар қандай операцияларини тақиқлашни англатади.
Бунгача Россиянинг 1651 жисмоний, 742 юридик шахси Европа Иттифоқи санкциялари рўйхатига тушиб бўлганди.
Кеча бўлиб ўтган АҚШ президенти Дональд Трамп ва Россия президенти Владимир Путин ўртасидаги телефон орқали суҳбат натижаларидан норози Европа Иттифоқи давлатлари Россияга янги санкциялар киритиш билдирганди.
Уларга кўра, Трамп Путинга жиддий тарзда музокаралар столига келиши учун кўпроқ босим ўтказишга тайёр эмас.
«Reuters» аллақачон Европа Иттифоқи G7 мамлакатларига янги санкциялар пакети доирасида Россия нефти нархини пасайтиришни таклиф қилишини хабар қилган эди. Агентлик манбасига кўра, Европа Иттифоқи бир баррель учун максимал чегарани 50 доллар қилиб белгилашни режалаштирмоқда.
Аввалроқ, Путин «Деловая Россия»нинг XX съездида янги санкциялар таҳдиди қўрқитмаслиги кераклигини таъкидлаган эди.
«Қўрқишга ҳожат йўқ. Ким қўрқишни бошласа, дарҳол ҳамма нарсани йўқотади. Лекин нима бўлиши мумкинлигини тушуниш мутлақо зарур. Ва биз келажакдаги эҳтимолий ёмон ниятлиларнинг ҳар қандай ҳаракатларига тайёр бўлишимиз керак», — деганди у.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ислом цивилизацияси марказида узунлиги 52 метр бўлган «Миниатюралар девори» жойлаштирилади
- Олмазордаги «кимёвий туман»: эмиссия нималари билан хавфли?
- Хавфсизлик кенгашида айрим масъуллар ишдан олинди
- Тошкентда юз берган «авария»да 2005 йилда туғилган ҳайдовчи ҳалок бўлди
- Табаррук ташрифларнинг тотли мевалари
- Оммавий ахборот воситалари бу ҳафта Зеленский учун муваффақиятсиз бўлиши ҳақида ёзмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг