“Ўзбекконцерт” "Эстрададан мақомгача..." телелойиҳасига старт берди

22:10 09 Октябр 2021 Маданият
2043 0

“Ўзбекконцерт” давлат муассасасида санъатнинг турли йўналишларида ижод қилаётган таниқли хонандалар иштирокида бир қатор ижодий лойиҳалар бошланди.

"Ўзбекконцерт" давлат муассасаси хабарига кўра, мазкур лойиҳалардан биринчиси Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси билан ҳамкорликда ташкил этилаётган “Эстрададан мақомгача” телелойиҳасидир. 

Асосий мақсади ўзбек миллий мумтоз қўшиқчилиги ҳамда мақом санъатини тарғиб қилишга қаратилган ушбу телелойиҳани амалга ошириш юзасидан Муассасада Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси вакиллари ҳамда таниқли хонандалар иштирокида ижодий йиғилиш ўтказилди. 

Йиғилишни Муассаса раҳбари Жамолиддин Узоқов очиб бериб, мазкур ижодий лойиҳани қўллаб-қувватлашгани учун МТРК вакилларига ҳамда таниқли хонандаларга ўз миннатдорлигини билдирди. Шундан сўнг лойиҳани амалга ошириш юзасидан барча ташкилий ва ижодий масалалар йиғилганлар билан муҳокама қилинди. Йиғилишда лойиҳани янада қизиқроқ ва мукаммалроқ бўлиши учун телевидение вакиллари ва хонандалар томонидан ҳам бир қатор таклифлар берилди. 

Эътиборлиси, мазкур лойиҳа шартларини баҳолаб бориш ҳамда хонандаларга мақом йўлларидаги ашулаларни ўргатиб бориш учун мумтоз санъатимизнинг номдор усталари, Ўзбекистон халқ ҳофизлари, Ўзбекистон халқ артистлари ҳам жалб этилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер