Эски намунадаги 100 АҚШ долларини сотиш ва сотиб олиш банкларда ҳеч қандай муаммоларсиз амалга оширилади
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳозирги кунда мамлакатимиз ҳудудида эски намунадаги 100 АҚШ доллари номиналидаги банкнотларни банклар томонидан сотиш ва сотиб олиш амалиётларининг ҳеч қандай муаммоларсиз амалга оширилаётганини маълум қилди.
Шу билан бирга, ушбу банкнотлар қонуний тўлов воситаси сифатидаги мақоми ўзгармаган. Марказий банк аҳоли ва тадбиркорлик субъектларини ижтимоий тармоқларда тарқалаётган тасдиқланмаган маълумотларга ишонмасликка, фақат расмий манбаларга таянишга чақирди.
Агар тижорат банклари ёки валютани айирбошлаш шохобчаларида эски намунадаги 100 АҚШ долларини қабул қилишда қийинчиликларга дуч келсангиз, Марказий банкнинг «Ишонч телефони» (71 200-00-44) ёки ҳудудий бошқармаларга мурожаат қилишингиз мумкин.
Эслатиб ўтамиз, «Валютани тартибга солиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ, мамлакатимиз ҳудудида валюта операциялари фақат маҳаллий банклар орқали амалга оширилиши лозим.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- 16 январь куни баъзи жойларда қор ёғади
- Рақамли Ўзбeкистон учун кибeр-ҳуқуқшунослар: Прeзидeнт Фармони юридик таълимнинг янги даврини очади
- Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатларидан иборат делегация аъзолари Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди (+фоторепортаж)
- Кўрфаз араб давлатлари бозорига божсиз кириш имкони яратилади
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг