Эски ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш учун онлайн буюртма бериш мумкин

12:53 20 Февраль 2023 Жамият
751 0

Illyustrativ foto

2023 йил 30 январдан эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини уйдан туриб ЯИДХП орқали олиш мумкин.

Бунинг учун my.gov.uz орқали буюртма берилиб, унда:

— бўш қаторлар ўзингизга тегишли шахсий маълумотлар билан тўлдирилади;

— тегишли бандлар танланади;

— янги ҳайдовчилик гувоҳномаси етказиб бериладиган манзил кўрсатилади;

— мобил телефон ёки компьютер орқали шахсий имзо қўйилади;

Сўнгги қадамда инвойс шакллантирилиб, БҲМнинг 70 фоизи (210 минг сўм) миқдорида, почта хизмати учун эса 25 минг сўм тўланади.

Марказ ходими буюртмани кўриб чиқиб, чоп этган янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини почта хизматига тақдим этади.

Гувоҳнома почта хизмати томонидан 2 иш кунида манзил бўйича етказилади. Эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси ва талон олиниб, янгиси берилади.

Почта хизмати эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси ва талонни ДХМга топширади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер