Эртага “Пахтакор-79” хотирасига бағишланган ўртоқлик ўйини ўтказилади
1979 йилнинг 11 август санаси ўзбек футболи мухлислари учун мудҳиш кун сифатида тарихга муҳрланган. Маълумки, ўша куни СССР олий лигасида навбатдаги тур ўйинини ўтказиб қайтаётган “Пахтакор” клуби авиаҳалокатга учраган.
Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва “Пахтакор” клуби ҳар йили ушбу санада мазкур ҳалокат қурбонлари хотирасига бағишлаб турли тадбирлар, хусусан, афсонавий футболчилар ўртасида мусобақа ўтказиб келади. ЎФА матбуот хизмати хабарига кўра, бу галги беллашув эртага, 14 август куни ўтказилиши режалаштирилган.
Унда Миржалол Қосимов, Азамат Абдураимов, Бахтиёр Ашурматов, Одил Аҳмедов, Сервер Жепаров, Тимур Кападзе, Игнатий Нестеров, Равшан Ирматов каби номлардан иборат Ўзбекистон терма жамоаси Россия футболи афсоналарига қарши майдонга тушади.
Россия терма жамоаси таркибида Ринат Дасаев, Дмитрий Аленичев, Валерий Шмаров, Егор Титов каби футбол юлдузлари майдонга тушиши кутилмоқда.
Ўзбекистон фахрийлар терма жамоасига мамлакат футболи афсонаси Биродар Абдураимов, Россия фахрийлар термасига Александр Мирзаян бош мураббийлик қилади.
Мазкур баҳс эртага “ЖАР” стадионида бўлиб ўтади. Ўйинга соат 19:00 да старт берилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг