Эртага афв этилганлар тақдири ҳақида фильм тақдимоти ўтказилади
Жорий йилнинг 8 декабр куни соат 14:00 да “Киночилар уйи” кинотеатрида “Афв” фильмининг тақдимоти ўтказилади.
Фильм реал воқеаларга асосланган бўлиб, турли жиноятлар содир этиб, адашиб қолган ва ўз қилмишларидан пушаймон бўлиб афв сўраган маҳкумларнинг ҳаёти ҳақида ҳикоя қилади.
Давр хуружи бўлган террорчилик гуруҳларига адашиб кириб қолган Камол ҳомиладор хотинини ёлғиз онаси билан қолдириб, қамалиб кетади. Бола туғилиб 5 ёшга тўлганида, отасининг қилган айби учун бир талай муаммоларга дуч келади. Маҳалла болалари ундан юз ўгиришиб, “Воҳобийнинг боласи” дея ҳайдашади. Бу эса 5 ёшли Жасурнинг руҳиятига қаттиқ таъсир этади.
Шу каби воқеалар билан бойитилган мазкур фильмда жиноятчиларнинг қилган хатоларидан хатто оила аъзолари жабр чекиши кўрсатилган.
Фильм cаҳналаштирувчи режиссёри Зилола Жураева, бадиий раҳбар Саид Мухторов, сценарий муаллифи Азамат Коржовов, оператор Илҳом Хамидов.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- Комилжонов Мухаммадсолиҳ Собиржон ўғлининг “Сaломaтлик лaндшaфтлaрини тaшкил этиш тaмойиллaрини ишлaб чиқиш” мавзусидаги (архитектура фанлари бўйича) фалсафа доктори (PhD) диссертациясининг ҳимояси эълони
- Украинада журналистларни олиб кетаётган автомобиль дронлар ҳужумига учради
- Россия янги урушга тайёргарлик кўрмоқда — Германия мудофаа вазири
- Теҳронда вазият жиддий: пойтахт аҳолиси эвакуация қилиниши мумкин
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг