Эрон суди АҚШни 2010 йилдаги «террор ҳужуми»да айбдор деб топди
Эрон суди АҚШ ҳукумати ва расмийларини 2010 йилда Эрон жануби-шарқидаги Чабаҳор порт шаҳрида содир этилган «террор ҳужуми»да ҳалок бўлганлар ва жароҳатланганларнинг оилаларига 170 миллион доллар товон пули тўлашга мажбур қилмоқчи. Бу ҳақида Эрон суд ҳокимиятининг Мизан ахборот агентлигига таяниб «Big News» хабар берди.
Агентликнинг хабарига кўра, бу қарор Теҳрон халқаро судининг 55-бўлими томонидан олти киши, жумладан, ҳалок бўлганларнинг қариндошлари ва ҳужумдан омон қолганлар томонидан берилган даъво аризаси асосида қабул қилинган.
Ҳисоботларда қайд этилишича, 2010 йилнинг декабрь ойи ўрталарида Чабаҳордаги масжид олдида мотам маросимига йиғилган оломонга худкуш томонидан уюштирилган ҳужумда жами 39 киши ҳалок бўлган ва 70 киши яраланган.
Эрон суди АҚШ ҳукумати ва расмийларини ушбу терактга алоқадор деб топган, чунки улар ҳужум учун жавобгарликни ўз зиммасига олган «Жундаллоҳ» террорчилик гуруҳини қўллаб-қувватлаган.
Суд ҳукмига кўра, АҚШ даъвогарларга етказилган моддий ва маънавий зарар учун 74 миллион доллар, шунингдек, 96 миллион доллар жарима тўлаши шарт эканлиги белгиланган.
Бу АҚШ ҳукуматини Чобаҳордаги ҳужумга алоқадорликда айбдор деб топувчи иккинчи суд қароридир. Бундан аввал 2023 йилда 93 нафар қурбонлар ва ҳалок бўлганларнинг қариндошлари даъвосини кўриб чиқиб, суд АҚШ ҳукуматини 2,66 миллиард доллар товон тўлашга мажбур қилган.
Қайд этиш керакки, ушбу фақат Эрон судининг қарори бўлиб, АҚШ бу қарорни тан олиш ёки ижро этиш мажбуриятида эмас. Кўп ҳолларда Эрон судлари томонидан чиқарилган бундай қарорлар халқаро миқёсда ижро этилмайди, чунки АҚШ ҳукумати Эрон судларининг юрисдиксиясини тан олмайди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Собиқ бош вазир узоқ муддатга қамалди
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Туркияда қалбаки алкоголдан яна 3 нафар ўзбекистонлик ҳаётдан кўз юмди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- “Дунёда турмоқ учун дунёвий фан ва илм лозимдир”
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг