Эрон Қосим Сулаймонийнинг ўлдирилишини қарийб 50 миллиард долларга баҳолади
Фото: AP
Теҳрон Бош суди Ислом инқилоби қўриқчилари корпусининг элита ҳарбий тузилмаси таркибига кирувчи “Ал Қудс” кучларининг собиқ қўмондони Қосим Сулаймонийнинг ўлдирилишини 50 миллиард долларга баҳолади.
“Қўшма Штатлар ва Қўшма Штатлардаги бошқа 41 нафар жисмоний ва юридик шахс генерал Қосим Сулаймонийнинг ўлдирилиши билан боғлиқ содир этилган жиноятлари туфайли 49 миллиард доллар ва 770 миллион доллар тўлашга ҳукм қилинди”, дейилади суд баёнотида.
Сулаймонийга суиқасд 2020-йил 3-январда АҚШнинг Бағдод аэропортига ҳаво ҳужуми натижасида содир этилганди. Бунга жавобан Теҳрон 8-январга ўтар кечаси Американинг Ироқдаги нишонларига ўнлаб ракеталарни учирди. Ушбу операция “Шаҳид Сулаймоний” деб номланди. Қўшма Штатлар ҳужумлар натижасида қурбонлар бўлмаганини ва ҳарбий базаларга минимал зарар етказилганини билдирди.
2023-йил январида Эрон ҳукумати АҚШни уч йил аввал содир этилган қотиллик учун жавобгарликка тортиш режасини эълон қилди. Мамлакат раҳбариятига кўра, содир бўлган воқеа террорчилик акти бўлиб, унинг айбдорлари бунинг учун жавобгар бўлиши керак.
Манбада Эрон айнан қандай қилиб Америка расмийларини жавобгарликка тортмоқчи эканлиги айтилмаган. Мамлакат Ташқи ишлар вазирлиги ҳам қотиллик айбдорлари, деб ҳисоблаган шахслар номини маълум қилмади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Ўзбекистоннинг 7 та моддий ва номоддий маданий мерос объектлари AYSESKO рўйхатига киритилди
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- «Реал Мадрид» мағлубиятга учради
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг