Эрон барча Европа Иттифоқи давлатлари элчиларини ТИВга чақиртирди
Эрон барча Европа Иттифоқи мамлакатлари элчиларини ташқи ишлар вазирлигига чақирди. Бу ҳақида BILD нашри маълум қилди.
«Брюссель Ислом инқилоби қўриқчилари корпусини террор ташкилоти деб эълон қилишга қарор қилди. Бунга қарши норозилик сифатида барча Европа Иттифоқи давлатларининг элчилари ташқи ишлар вазирлигига чақиртирилди», — дейди Эрон ТИВ вакили Исмоил Багаи.
Билдирилишича, Европа Иттифоқи Ислом инқилоби қўриқчилари корпусини террор ташкилотлари рўйхатига киритиш қарорига шу йилнинг январь ойида, Эронда юз берган оммавий норозилик намойишларини шафқатсизларча бостирилиши сабаб қилиб кўрсатилган.
Брюссель Эрондаги хавфсизлик кучларининг тинч аҳолига нисбатан зўравонлик ишлатгани Ислом инқилоби қўриқчилари корпусини террорчи ташкилотлар рўйхатига қўшиш учун етарли деб ҳисоблаган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- Тошкентда Осиё Олимпия кенгашига янги раҳбар сайланди (+фоторепортаж)
- «Янги Ўзбекистон юлдузлари» миллий мукофоти халқаро даражага кўтарилмоқда
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Трамп Кубадан келаётган таҳдид сабаб АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди
- Тошкентдаги Халқаро конгресс марказида Осиё Олимпия кенгашининг 46-Бош Ассамблеяси бўлиб ўтмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг