Эрон АҚШ ва Исроилни Суриядан чиқишини талаб қилмоқда
Иллюстратив фото
Эроннинг Бирлашган Миллатлар Ташкилотидаги доимий вакили Амир Саид Иравоний АҚШ ва Исроил кучларини Суриядан зудлик билан чиқиб кетишга чақирди. Унинг таъкидлашича, хорижий аралашувлар Сурия можаросини тўхтатиш ўрнига кучайтириб юборяпти. Бу ҳақда «Newsweek» нашри хабар беради.
Форс дипломатининг таъкидлашича, АҚШ қўшинларининг олиб чиқиб кетилиши Сурия тинчлиги ва барқарорлиги учун муҳим аҳамиятга эга. Иравоний, шунингдек, Исроилнинг ҳам ҳаракатларини қоралаб, яҳудий давлатини Сурия суверенитетига тажовузкорликда айблади.
Суриядаги можарода турли халқаро кучлар, жумладан, АҚШ, Исроил ва Эрон иштирок этмоқда. АҚШ Сурия шимоли-шарқидаги курдлар бошчилигидаги кучларни Эронга қарши қайраётганликда, бу эса Теҳрон – Дамашқ муносабатларини ҳам ёмонлаштиришга сабаб бўлаётгани тахмин қилинмоқда.
АҚШ Сурия ҳукуматини гуманитар саъй-ҳаракатларга тўсқинлик қилаётганликда танқид қилиб, Эронни минтақадаги барқарорликни бузаётганликда айблади. Америкалик элчи Линда Томас-Гринфильд Эрон Сурия ҳудудидан Исроилга таҳдид қилиш учун фойдаланаётганини иддао қилган.
Эрон Сурияда БМТ ёрдами билан ва ташқи аралашувдан холи сиёсий резолюция қабул қилинишини талаб қилмоқда. Теҳрон, Москва ва Анқара Сурия инқирозини ҳал қилиш учун Остона формати орқали ишлашда давом этишни ният қилган.
Аввалроқ, Исроил яқин орада «Ҳизбуллоҳ» гуруҳига қарши кураш бўйича керакли қарорлар қабул қилишини айтаётган бир вақтда гуруҳ қўлловчиси сифатида айтиладиган Эрон яҳудий давлатини Ливан билан бўладиган кенг кўламли урушда бутунлай йўқ қилишини маълум қилганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодирбек Абдусатторов Прагадаги шахмат фестивалида чемпионликни қўлга киритди
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Prix Versailles талқинига кўра 2026 йилнинг дунёдаги энг гўзал музейлари рўйхатига киритилди
- Матчанов Умирзак Сеитжановичнинг иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси эълони
- Эндиликда йўловчи божхона декларациясини мобил илова орқали электрон шаклда топшириш мумкин
- Яқин Шарқдаги кескинликнинг нархи: АҚШ, Исроил ҳамда Эрон уруш учун қанча сарфлаяпти?
- Эроннинг ҳужум салоҳияти 50 фоизга қисқарди – АҚШ сенатори
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг