Бу урушда битта мағлуб бўлади. Бу сионистик режим – Эрон
Фото: Reuters
Исроил яқин орада “Ҳизбуллоҳ” гуруҳига қарши кураш бўйича керакли қарорлар қабул қилишини айтаётган бир вақтда гуруҳ қўлловчиси сифатида айтиладиган Эрон яҳудий давлатини Ливан билан бўладиган кенг кўламли урушда бутунлай йўқ қилишини маълум қилди.
“Босқинчи Исроил режимининг ўзини қутқариш бўйича ҳар қандай мулоҳазасиз қарори минтақани янги урушга олиб келиши, бунинг оқибатида Ливан инфратузилмаси ҳамда 1948 йилда босиб олинган ҳудудларнинг инқирозига етаклаши мумкин. Шубҳасиз, бу урушда битта мағлуб бўлади, у ҳам бўлса сионистик режимдир”, дейилади Теҳрон баёнотида.
“Ҳизбуллоҳ” жанглар ҳеч қандай чекловларсиз бўлишидан огоҳлантирди. Шунингдек, гуруҳ Ўрта ер денгизининг ғарбида жойлашган, Европа Иттифоқи аъзоси ҳисобланадиган Кипрга ҳам таҳдид қилган. Маълум бўлишича, Исроил у ерда ҳарбий машғулот ўтказмоқда. Кипр ҳукумати эса маълумотлар ҳақиқатга асосланмаганлиги ва Ливан билан яхши муносабатда эканлигини таъкидлаган.
АҚШ томони эса ҳужумлардан хавотир билдирар экан, инқирозга дипломатик ечим топишга ундади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Ўз халқини Сиз каби чин дилдан севадиган давлат раҳбарини учратмадим – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян
- Имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи рўйхатни тузиш тартиби белгиланди
- Иш билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар ва касбга оид касалликлар ҳақидаги маълумотларнинг яхлит тизими йўқлиги кўрсатиб ўтилди
- Ҳар бир ҳудудда “Касаба уюшмалари боғлари” ташкил этилади
- Ламин Ямал «Барселона»ни тарк этиши мумкин
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг