Ерга ҳар йили қанча метеорит тушиши маълум бўлди
фото: рамблер
Метеоритларнинг аксарияти Ер юзасига майда зарралар - метеорит чанги шаклида тушишади. Уларнинг миқдори эса ҳар йили тахминан 40,000 тонна бўлиб, орасида оғирлиги 50 г дан ортиқ метеоритлар тахминан 16.000 тоннани ташкил этади.
Ушбу хулосага Кембриж университети, Лондондаги Империал коллежи ва Британиянинг Антарктика хизмати олимларининг қўшма изланишларидан сўнг келинди.
Тадқиқот натижалари "Геология" нашри томонидан эълон қилинди.
Олимлар томонидан қайд этилишича, ушбу метеоридларнинг тушиш жойи кўпроқ экватор ҳисобланар экан.
Тадқиқотда иштирок этган экспертлар, шунингдек, метеоритларни топиш Антарктидада осонроқ бўлганлигини, бунга эса "оқ-қора" контрасти мавжудлиги сабаб эканганлигини маълум қилишди. Қайд этилишича, қор ва музга тушган космик тошларнинг мавжудлиги очиқ юзадан кўра қидиришни анча осонлаштиради.
Антарктида метеоритларни қидиришда мутахассислар метеорит материалларининг контсентратсиясига ҳисса қўшадиган муз қатламлари ҳаракатининг хусусиятларидан фойдаланишди.
Ҳаммаси бўлиб, Антарктидада икки йиллик мақсадли тадқиқотлар натижасида 120 га яқин метеорит намуналари топилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Янгиланаётган Марказий Осиё: бирлик, дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг