Ерга 5 балли магнит бўрони яқинлашмоқда
Шу йилнинг 24-25 март кунлари ерга кучли магнит бўрони таъсир этиши кутилмоқда. Бу бўрон кучи юқори бўлганлиги туфайли геомагнит ноқулайликлар ва баъзи техник тизимларнинг ишлашида муаммоларни келтириб чиқариши мумкин.
Бўрон К-индекси билан ҳисоблаганда 5 баллик бўлиб, бу кучли таъсир доирасидан дарак беради. Натижада, космик об-ҳавонинг нохуш ҳолатлари кузатилиб, сунъий йўлдош, навигация ҳамда алоқа тизимларида муаммолар юзага келади.
Магнит бўрони метеорологик ўзгаришларга сезгир инсонларнинг саломатлигига ҳам салбий таъсир кўрсатиши, жумладан, бош оғриғи, бош айланиши ва умумий ҳолсизлик келтириб чиқариши эҳтимоли бор.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Ўзбекистоннинг 7 та моддий ва номоддий маданий мерос объектлари AYSESKO рўйхатига киритилди
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Эркаклар аёлларга нисбатан кўпроқ калория истеъмол қилиши керакми?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг