Ердан унумли ва самарали фойдаланиш давр талаби
Самарқанд туманининг Наврўз ММТП ҳудудида жойлашган “Аъзам Азамат Агро” фермер хўжалигида қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларининг дала четлари, каналлар, суғориш ва коллектор-дренаж тармоқлари атрофидаги майдонлар, шунингдек, аҳоли томорқаси, хонадонлар ва маҳалланинг ички кўчаларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришни самарали ташкил этиш ва кўпайтириш орқали мамлакатнинг экспорт кўрсаткичларини оширишга қаратилган минтақавий кўргазмали семинар бўлиб ўтди.

“Ҳар бир кун — бу имконият, ҳар бир кун бу — келажак учун пойдевор” — ғояси асосида ўтказилган семинарда қайд этилганидек, бу каби аввал фойдаланилмаган ер майдонларидан самарали фойдаланиш қишлоқ хўжалигида янги имкониятларни очиб, маҳсулот етиштириш ҳажмини сезиларли оширади.
Дала четлари, канал бўйлари ва аҳоли томорқаларидаги бўш майдонларни интенсив экинлар, хусусан, тўқсонбости маҳсулотлари билан банд қилиш орқали йил давомида бир неча марта ҳосил олиш мумкин. Бу эса ички бозорни барқарор маҳсулотлар билан таъминлабгина қолмай, экспорт салоҳиятини ҳам оширишга хизмат қилади.

Мевали дарахт кўчатларини экиш эса нафақат экологик муҳитни яхшилайди, балки келажакда юқори қийматли экспортбоп маҳсулотлар манбаи бўлиб хизмат қилади.
Семинар иштирокчилари замонавий агротехник усуллар ва инновацион ёндашувларни ўзлаштириш орқали ер ресурсларидан максимал даражада фойдаланиш муҳимлигини таъкидлашди.

Семинарнинг амалий қисмида айниқса, долзарб аҳамият касб этувчи тўқсонбости экинлар ва мевали дарахт кўчатларини экиш жараёнлари амалда кўрсатиб берилди.
Бу каби тадбирлар мавжуд ресурслардан оқилона фойдаланиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кўпайтириш ва мамлакатнинг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга қаратилган муҳим қадамлардан биридир.
Абдулазиз ЙЎЛДОШЕВ, “Халқ сўзи”.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Ўзбекистоннинг 7 та моддий ва номоддий маданий мерос объектлари AYSESKO рўйхатига киритилди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Дзюдо бўйича Тошкент “Катта дубулға” мусобақаси бошланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг