Ердаги илк ҳаёт ҳақидаги биринчи маълумотлар базаси Хитойда яратилди
Хитойлик олимлар Ердаги илк ҳаёт шакллари ҳақидаги дунёдаги биринчи юқори сифатли маълумотлар базасини яратдилар. Улар 500 миллион йил олдинги даврни қамраб олган. Тадқиқот шуни кўрсатдики, 500 миллион йил олдин мураккаб организмлар пайдо бўлгунга қадар Ердаги ҳаёт жуда кўп портлашлар ва йўқ бўлиб кетишлар каби қийин йўлни босиб ўтган.
Янги тадқиқотлар миллиардлаб йиллар олдин нима содир бўлганини, замонавий организмларнинг аждодлари қандай экологик муаммоларни енгиб, турли хил биосферага айланганини яхшироқ тушунишга ёрдам берди. Нанкин университети жамоаси олти йил давомида кенг қамровли палеонтологик маълумотлар базасини ишлаб чиқиш билан шуғулланди. Бунда улар суперкомпютерлар ва сунъий интеллектдан фойдаланишган.
Симуляциялар шуни кўрсатдики, эукарётик хилма-хиллик 1,7 миллиард йил аввалдан бери паст, аммо барқарор ўсишни сақлаб қолган. Бироқ ривожланиш тахминан 720 миллион йил олдин глобал музлик туфайли бузилган.
Музлик даври тугагандан сўнг, ҳаёт шаклларининг хилма-хиллиги тез кўпайиб, тез-тез ўзгариб турди. Шундай қилиб, сезиларли тўлқин 635-580 миллион йил олдин содир бўлди. Ундан кейин ҳаёт тарихидаги биринчи оммавий қирғин содир бўлди. Шундан сўнг доминант микроорганизмлар йўқолди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Ўз халқини Сиз каби чин дилдан севадиган давлат раҳбарини учратмадим – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян
- Ўзбекистон тасвирий санъат галереясида Самарқанд мактабининг янги нафаси
- Имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи рўйхатни тузиш тартиби белгиланди
- Иш билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар ва касбга оид касалликлар ҳақидаги маълумотларнинг яхлит тизими йўқлиги кўрсатиб ўтилди
- Ламин Ямал «Барселона»ни тарк этиши мумкин
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг