Ер юзини сўнгги 20 йил ичидаги энг кучли магнит бўрони қоплаши мумкин

Эртага, 11 май куни сўнгги 20 йил ичида биринчи марта Қуёшдаги бир қатор кучли чақнашлардан сўнг Ерни энг юқори даражадаги магнит бўрони қоплаши кутилмоқда. Бу ҳақда Россия Фанлар академияси Коинот тадқиқотлари институти Қуёш астрономияси лабораторияси раҳбари Сергей Богачевга таяниб, РИА Новости хабар берди.
«Уч кун давомида Қуёш сайёрамиз томон тўртта жуда катта плазма булутини улоқтирди. Улардан баъзилари йўлда каттароқ объектга бирлашади. Ҳисоб-китобларга кўра, бугун тунда Ер магнит майдонига тушади», дейди Сергей Богачев.
Олимнинг қўшимча қилишича, Қуёш астрономияси лабораторияси Қуёшда янги катта чақнаш – Х3.9 синфи ҳам қайд этилган бўлиб, бу сўнгги 25 йил ичида тўртинчи кучли чақнаш ҳисобланади.
Мазкур хабарлар фонида Гидрометеорология соҳаси мутахассиси Эркин Абдулаҳадов ҳам Telegram'даги каналида 11 май куни тушда 8 баллик геомагнит қўзғалишлар бўлиши кутилаётганини маълум қилган.
«Олмаота ионасфера институтига кўра, айни дамда 3 баллик магнит бўрони кузатилмоқда. Бу «ўта кучсиз» қўзғалиш ҳисобланади», деган Эркин Абдулаҳадов.
Ўзбекистонлик мутахассис ҳам Қуёшнинг 3664-сонли доғида бир нечта М ва Х синфга мансуб Қуёш чақнашлари содир бўлгани ва ундан ажралган плазма тўғри Ерга томон оқиб келаётгани айтиб ўтган.
Унга кўра, 11 майга ўтар кечасидан бошлаб, 12 май тушга қадар Ернинг магнитосфераси юқори плазмани қабул қилиши ҳамда бунинг фонида сайёрада 11 май тушга яқин 8 баллик кучли геомагнит бўрони кузатилишини прогноз қилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доллар курси пастлади
- «Бунёдкор» мураббийи Сергей Арсланов вафот этди
- Қондаги глюкозани пасайтириш учун кечки овқатланишнинг идеал вақти маълум бўлди
- Камчатка соҳилларидаги кучли зилзиладан сўнг Ўзбекистон Консуллиги ватандошларимизга мурожаат қилди
- Сардобанинг сири нимада?
- Тошкентда «Иқтисодиёт ва бизнес бошқаруви соҳаларида илғор тадқиқотлар» мавзусидаги халқаро илмий симпозиум ўтказилди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг