Ер соҳасидаги коррупцион омилларнинг олдини олиш чоралари кучайтирилади
Фото: Президент матбуот хизмати
Жорий йилнинг 18 сентябрь куни Президентнинг «Ерга оид муносабатларда коррупциявий омилларни бартараф этиш механизмларини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 287-сонли қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, Кадастр агентлигининг «Е-YER NAZORAT» тизими давлат ер назоратини юритишнинг ягона электрон платформаси ҳисобланади.
2026 йил 1 январдан махсус ваколатли давлат органларининг ер қонунчилигига риоя қилмаслик, жумладан, ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаш, уларга тегишли чоралар кўришга оид вазифалари фақатгина «Е-YER NAZORAT» тизими орқали амалга оширилади.
Ерга оид ҳуқуқбузарлик даражасига кўра ҳудудларни қуйидагича тоифаларга бўлиш белгиланди:
• «қизил» тоифадаги ҳудуд – ер участкаларидан самарасиз фойдаланиш, ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаш эҳтимоли юқори ҳудудлар;
• «сариқ» тоифадаги ҳудуд – ер участкаларидан самарасиз фойдаланиш, ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаш эҳтимоли ўрта ҳудудлар;
• «яшил» тоифадаги ҳудуд – ер участкаларидан самарасиз фойдаланиш, ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаш эҳтимоли паст ҳудудлар.
Бунда «қизил» тоифадаги ҳудудларда махсус дронлардан фойдаланган ҳолда ҳар чоракда камида 1 маротаба, «сариқ» тоифадаги ҳудудларда махсус самолёт ёрдамида ҳар 6 ойда камида 1 маротаба мониторинг кузатувлари олиб борилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- ICCI 2026: Янги Ўзбекистоннинг қурилиш салоҳияти – ғоялардан кенг кўламли ечимларгача
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг