Ер сайёрасидаги кислород қачон тугайди — Тадқиқот

Олимларнинг фикрича кислородга бой атмосфера Ер сайёрасида вақтинчалик босқич ҳисобланади ва вақти келиб йўқ бўлиб кетиши мумкин. Бу ҳақида «BBC Sky at Night» нашри маълумот берди.
Унга кўра, «Тоҳо» университети тадқиқотчиси Казуми Озаки ва «Жоржия» технология институти доценти Кристофер Рейнхард Ер атмосфераси қандай ривожланишини ўрганиш ҳамда иқлим ва биокимёвий жараёнларни симуляция қилиш учун Ер сайёраси моделини яратган.
Мазкур тадқиқотга кўра, Ер атмосфераси сайёра тарихидаги вақтинчалик босқич ҳисобланади ва тахминан 1 миллиард йилдан сўнг йўқ бўлиб кетиш эҳтимоли бор. Бунинг оқибатида кислород тугайди ҳамда Ер сайёраси яшаш учун яроқсиз ҳолатга келади.
«Узоқ йиллар давомида Ер биосферасининг умр кўриш давомийлиги Қуёш ёруғлигининг барқарор ўсиши ва глобал карбонат-силикат геокимёвий цикли ҳақидаги илмий маълумотларга асосланган ҳолда муҳокама қилинган. Ушбу назариянинг оқибатларидан бири атмосферадаги СО2 мунтазам пасайиб боради ҳамда геологик вақт шкаласи бўйича глобал исиш бошланади», — дейди «Тоҳо» университети тадқиқотчиси Казуми Озаки.
Шунингдек, тадқиқотчиларнинг маълум қилишича, Ер сайёраси биосфераси 2 миллиард йил ичида ҳаддан ташқари қизиб кетади ҳамда фотосинтез жараёни учун зарур бўладиган СО2 етишмаслиги бошланади.
Олимлар ўз изланишлари натижасида илгари сураётган тахминлари тўғри чиқса, узоқ келажакда сайёрадаги кислород миқдорининг камайиб бораётганини сезиш мумкин бўлади. Бу жараённинг қандай содир бўлиши ҳамда бошланиш вақти номаълумлигича қолмоқда.
Тадқиқотчилар томонидан ишлаб чиқилган ушбу модель тахминан бир миллиард йилдан сўнг атмосферанинг кислородсизланиши тезланишини кўрсатган. Натижада, Ер сайёрасида 2,5 миллиард йил олдин содир бўлган оксидланиш ҳодисаси бошланиши эҳтимоли юқори.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доллар курси пастлади
- «Бунёдкор» мураббийи Сергей Арсланов вафот этди
- Қондаги глюкозани пасайтириш учун кечки овқатланишнинг идеал вақти маълум бўлди
- Сардобанинг сири нимада?
- Камчатка соҳилларидаги кучли зилзиладан сўнг Ўзбекистон Консуллиги ватандошларимизга мурожаат қилди
- Бухоролик докторант ниманинг эвазига Президент совғаси – автомобилга эга бўлди?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг