Енгил атлетикачиларимиз Қирғизистонда ўтган ШҲТ марафонида муваффақиятли иштирок этишди
Фото: Миллий олимпия қўмитаси
Қирғизистоннинг Чўлпон-ота шаҳрида денгиз сатҳидан 1630 метр баландликда жойлашган Иссиқ-кўл атрофида “Run the Silk Road 2022” Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти Халқаро марафони бўлиб ўтди. Унда иштирок этган бир қатор ҳамюртларимиз совринли ўринлардан жой олишди.
Баҳслар 42 км. 195 метр, 21 км. 97,5 метр, 10 км ва 3 км. масофаларда ўтказилди. Аҳамиятлиси, асосий йўналиш ҳисобланмиш марафон дастурида сурхондарёлик атлетимиз Шоҳруҳ Давлатов 2:28:01 натижа билан марра чизиғини биринчи бўлиб кесиб ўтди.
10 км масофага ўтган баҳсда Отабек Тошқувватов 32:34, аёллар ўртасида Ситора Қурбонова 38:26 дақиқа кўрсаткич билан кумуш медалга сазовор бўлишди. 3 км масофага кечган пойгада 10:23 дақиқада финишга келган Шоҳсанам Хуррамова олтин медаль билан тақдирланди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Лўлилар фақат тиланчими?...” Улар яшаётган маҳалладан фоторепортаж
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Янгиланаётган Марказий Осиё: бирлик, дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг