Энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш туфайли жамият ва давлат манфаатларига 500 миллион сўмдан ортиқ зарар етказилди

17:35 07 Март 2025 Жамият
191 0

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Оққўрғон тумани бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди, деб хабар бермоқда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти.

Унга кўра, ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро А.Н.га тегишли «Зарафшон» МФЙ ҳудудидаги нотурар бинода фуқаро О.Р. тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги электр тармоғига тўғридан-тўғри уланиб, 224,7 миллион сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланди.

Шу каби яна бир ҳолат, Департаментнинг Бўстонлиқ тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда ҳам кузатилган.

Унда, фуқаро А.А. ва бошқалар «Ходжикент» МФЙ ҳудудидаги хонадонда тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги электр тармоғига тўғридан-тўғри уланиб, 141,1 миллион сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги фош бўлган.

Бундан ташқари, Департаментнинг Оҳангарон тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда «С.Ш.» оилавий корхонаси масъул шахслари «Ялпоқтепа» МФЙ ҳудудидаги умумий овқатланиш шохобчасида тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги газ тармоғига тўғридан-тўғри уланиб, 170 миллион сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.

«Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда», — дейилади Департамент хабарида.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?