Энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш туфайли жамият ва давлат манфаатларига 1,1 миллиард сўмдан ортиқ зарар етказилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қўшработ тумани бўлими томонидан тезкор тадбир ўтказилди, деб хабар бермоқда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти.
Унга кўра, ўтказилган терговга қадар текширувда «Р.У.» хусусий корхонаси раҳбари Т.А. корхона ошхонасида умумий фойдаланишдаги газ тармоғига тижорат мақсадида яширин равишда уланиб, жами 416,3 миллион сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.
Шу каби яна бир ҳолат, Департаментнинг Кармана тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда ҳам аниқланган.
Маълум бўлишича, «И.З.» фермер хўжалиги масъул шахслари тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги электр тармоғига тўғридан-тўғри уланиб, жами 490,3 миллион сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари фош қилинган.
Бундан ташқари, Департаментнинг Чилонзор тумани ва Жиззах шаҳри бўлимлари томонидан ўтказилган терговга қадар текширувларда ушбу туман ва шаҳарда фаолият юритувчи «Д.Л.», «В.Б.» ҳамда «З.Ф.» МЧЖ масъул шахслари савдо дўкони ва дорихонасида электр тармоқларига ҳисоблагичдан ташқари тўғридан-тўғри уланиб, жами 253,3 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари маълум бўлган.
«Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда», — дейилади департамент хабарида.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доллар курси пастлади
- «Бунёдкор» мураббийи Сергей Арсланов вафот этди
- Қондаги глюкозани пасайтириш учун кечки овқатланишнинг идеал вақти маълум бўлди
- Камчатка соҳилларидаги кучли зилзиладан сўнг Ўзбекистон Консуллиги ватандошларимизга мурожаат қилди
- Сардобанинг сири нимада?
- Тошкентда «Иқтисодиёт ва бизнес бошқаруви соҳаларида илғор тадқиқотлар» мавзусидаги халқаро илмий симпозиум ўтказилди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг