Эндиликда ректорлар ўринбосарларини ўзи тайинлайди

16:24 08 Август 2025 Сиёсат
320 0

Фото: Президент матбуот хизмати

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтаётган йиғилишда бундан буён битирувчиларни ишга жойлашда ўзини ўзи банд қилганлик инобатга олинмаслиги белгиланди.

Йиғилишда қайд этилишича, эндиликда «Янги Ўзбекистон» университетида ректорлар мактаби орқали ректор ва проректорликка номзодлар мақсадли тайёрланади. Ўқув курсида энг яхши натижа кўрсатган ректорликка номзодлар малака ошириш учун Гарвард университетига юборилади.

Кўп масалаларда ректорларга мустақиллик берилади. Аввало, барча олийгоҳлар ташкилий ва академик мустақил бўлади. Яъни, ректор ўринбосарларини ўзи тайинлайди (амалдаги тартибга кўра, вазирлик билан келишиш керак). Бунда ҳар бир номзод олийгоҳ кенгашида ўзининг йиллик дастурини ҳимоя қилади.

Ректорлар белгиланган молиялаштириш ва штати доирасида профессор-ўқитувчилар ва бошқарув ходимларини ўзи тақсимлайди.

Бундан ташқари, ректорларга «супер» контракт суммасини табақалашган ҳолда белгилаш ваколати берилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер