Эндиликда озиқ-овқат маҳсулотларига санитария-эпидемиологик хулоса 3 йил муддатга берилади

12:04 17 Ноябрь 2025 Ҳужжатлар
231 0

Ҳукумат қарори (720-сон, 13.11.2025 й.) билан «Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига санитария-эпидемиологик хулоса бериш бўйича давлат хизматини кўрсатиш»нинг маъмурий регламенти тасдиқланди. Бу ҳақида «Ҳуқуқий ахборот» Telegram-канали хабар берди.

Унда айтилишича, мазкур регламентга кўра, санитария-эпидемиологик хулоса 3 йил муддатга берилиши белгиланган. Мазкур хулоса четдан олиб келинаётган маҳсулотга маҳсулотнинг яроқлилик даврига, яроқлилик муддатига эга бўлмаган маҳсулотга эса – муддати кўрсатилмасдан берилади.

Санитария-эпидемиологик хулоса қуйидаги ҳолатларда олиниши лозим:

  • янги маҳсулотлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилганда;
  • ишлаб чиқарилаётган маҳсулот таркиби ўзгарганда;
  • маҳсулотларни ишлаб чиқариш технологик жараёнининг конструкциялари, жамланмалари ўзгарганда;
  • тажриба учун ишлаб чиқарилган маҳсулотларга;
  • республика ҳудудига олиб кириладиган озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалик маҳсулотларига;
  • маҳсулот ишлаб чиқариш учун берилган санитария-эпидемиологик хулосанинг амал қилиш муддати тугаганда.

Шунингдек, ариза берувчи давлат хизматидан Давлат хизматлари марказига келиб ёки электрон тарзда ЯИДХП (my.gov.uz) орқали фойдаланиши мумкин бўлади.

Бундан ташқари, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси хулосани QR-код орқали тасдиқлайди ҳамда 1 иш кунида ариза берувчининг шахсий кабинетига юборади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер