Эндиликда айрим тадбиркорлик субъектларига 25 сотих ер майдони бепул ажратилади

10:45 08 Апрель 2021 Ҳужжатлар
1846 0

«Кино санъати ва саноатини янги босқичга олиб чиқиш, соҳани давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони қабул қилинди.

Унга кўра, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларнинг ҳар бир туманида (шаҳрида) таркибида жами ўриндиқлар сони 250 тадан ва кинозаллари сони 3 тадан кам бўлмаган савдо-кўнгилочар комплексларини қуриш учун тадбиркорлик субъектларига қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган 25 сотих ер майдонлари бепул ажратилади;

2021 йил 1 июлдан бошлаб янги қуриладиган савдо майдони 15 минг квадрат метрдан ортиқ савдо-кўнгилочар комплексларида жами ўриндиқлар сони 300 тадан ва кинозаллари сони 4 та кам бўлмаган кинотеатр ташкил этиш мажбурий ҳисобланади;

2024 йил 1 январга қадар кинотеатр (кинозал)лар муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилиш имконини берувчи рақамли (DCP ва ундан юқори форматдаги) кино намойиши қурилмалари билан жиҳозланган тақдирда уларни харид қилиш билан боғлиқ харажатларининг 50 фоизи, бироқ битта қурилма учун 50 миллион сўмдан ортиқ бўлмаган миқдорда давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади;

янги ташкил этилган кинотеатрларга улар фаолиятининг дастлабки уч ойи давомида Киномотография агентлиги буюртмаси асосида ишлаб чиқарилган миллий фильмлар бепул етказиб берилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер