Энди талабаларнинг билими инвестор иштирокида баҳолаб борилади

Фото: Президент матбуот хизмати
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтаётган йиғилишда республикадаги қирқта олийгоҳга молиявий мустақиллик берилгани бугун ўз самарасини бергани таъкидланди.
Масалан, иқтисодиёт, юридик, тиббиёт, тиллар ва педагогика йўналишидаги олийгоҳларнинг етарли маблағи бор. Лекин энг долзарб бўлиб турган қишлоқ хўжалиги, ветеринария, муҳандислик, аниқ ва табиий фанлар (STEM) йўналишидаги айрим олийгоҳлар даромад топишга ўрганмаётгани, ёшлар учун жозибадор эмаслиги кўрсатиб ўтилди.
Президентимиз «тармоқ-корхона-олийгоҳ» занжирини йўлга қўйишни жадаллаштириш зарурлиги қайд этди.
Бу борада 25 та муҳандислик олийгоҳи ҳамкор корхоналарда 438 та кафедра очди. Масалан, нефть-газ тармоғи таълим-ишлаб чиқариш кластерларини ташкил қилди. Бухоро техника университети эса нефть-газдан ташқари яна 10 та корхонада 20 та кафедра филиали фаолиятини йўлга қўйди.
Бухоро вилоятида яқин йилларда йирик газ-кимё мажмуаси ишга тушиши кутилмоқда. Хорижий компаниялар томонидан Устюртдаги янги лойиҳалар бўйича ишлар бошланган.
Президентимиз бу қувватларга мутахассислар қаерда тайёрланади, илмий изланишлар ким томонидан олиб борилади, деган саволларга ҳозирдан жавоб топиш кераклигини таъкидлади.
Эндиликда қиймати 1 миллион доллардан, ишчилар сони 50 тадан юқори лойиҳалар техник-иқтисодий асосида соҳалар ва йўналишлар кесимида мутахассисларга эҳтиёж кўрсатилади.
Бу асосда масъул вазир ва тармоқ раҳбари олийгоҳларга буюртма жойлаштириб, кадрларни мақсадли тайёрлашни йўлга қўяди.
Бунда ректорлар буюртма асосида ўқиётган талабалар учун асосий фанлардан ташқари қўшимча таълим модулларини жорий қилади. Ушбу модулларни ўқиган талабаларга кредит баллари берилади.
Талабаларнинг билими иккинчи курсдан кейин уларни ишга олмоқчи бўлган инвестор иштирокида ҳар йили баҳолаб борилади. Талаба диплом ишини лойиҳада қўйилган масалалардан келиб чиқиб, ҳимоя қилади.
Бир сўз билан айтганда, инвестор эҳтиёжига мос келган битирувчилар у томонидан кафолатли ишга олинадиган тизим бўлади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доллар курси пастлади
- «Бунёдкор» мураббийи Сергей Арсланов вафот этди
- Қондаги глюкозани пасайтириш учун кечки овқатланишнинг идеал вақти маълум бўлди
- Сардобанинг сири нимада?
- Камчатка соҳилларидаги кучли зилзиладан сўнг Ўзбекистон Консуллиги ватандошларимизга мурожаат қилди
- Бухоролик докторант ниманинг эвазига Президент совғаси – автомобилга эга бўлди?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг